Германия канцлери Путинни Украина билан шартсиз музокараларга чақирди

15:44 15 Август 2025 Дунё
151 0

Германия канцлери Фридрих Мерц Россия президенти Владимир Путинни АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг Украина бўйича музокаралар таклифини жиддий қабул қилишга чақирди, деб хабар бермоқда DW.

— Россия бугун ўқ отишларни тўхтатиш ва ҳарбий ҳаракатларга барҳам бериш имкониятига эга, — деди у.

Мерцнинг таъкидлашича, Аляскадаги Трамп ва Путин учрашувининг асосий мақсади — Украина президенти Владимир Зеленский ҳам иштирок этадиган саммитни ташкил этишдир.

— Биз президент Путиндан Трампнинг музокаралар таклифини жиддий қабул қилиб, Аляскадаги учрашувдан сўнг Украина билан шартсиз музокараларга киришишини кутаяпмиз, — деди Германия канцлери.

Унинг сўзларига кўра, Киев ва Москва ўртасидаги эҳтимолий музокаралар натижасида Украинага ишончли хавфсизлик кафолатларини ўз ичига олган отишмаларни тўхтатиш бўйича келишувга эришилиши лозим.

Мерц қўшимча қилишича, ҳудудий масалалар фақат Украина розилиги билан ҳал этилиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?