Германия канцлери Путин ва Зеленский учрашуви бўлмаса, Россияга қарши санкциялар кучайишини билдирди
Фото: AP Photo/Ebrahim Noroozi
Ғарб мамлакатлари Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленский учрашуви амалга ошмаса, Москвага нисбатан санкцияларни янада кучайтириши мумкин. Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Берлинда Канада бош вазири Марк Карни билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Мерцнинг таъкидлашича, ҳозирги шароитда «навбат Москвада».
— Агар Россия томонидан бундай қадам ташланмаса, босимни кучайтиришга тўғри келади. Европа Иттифоқи бу йўналишда янги санкциялар устида ишлаяпти. АҚШ президенти эса ўз навбатида янги жарима тарифларини жорий этишни истисно қилмади, — деди Мерц.
Шунингдек, Германия канцлерига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп бундай вазиятда уч томонлама музокара — яъни Путин, Зеленский ва унинг ўзи иштирокидаги учрашувни ўтказиш таклифини билдирган.
— Бу энг мантиқий кейинги қадам бўлар эди, — дея қўшимча қилди Мерц.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг