Германия Бундеслигасида сенсацион натижа
Кеча, 14 декабрь куни Германия Бундеслигасининг 14-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Бавария» жамоаси ўз майдонида турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турган «Майнц 05» клубини қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб 29-дақиқада мезбонлар футболчиси Леннарт Карл томонидан очилди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Каспер Потулски ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида «Майнц» клубининг жанубий кореялик футболчиси Ли Сон Жэ жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 87-дақиқада меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширган Харри Кейн ўйиннинг дуранг натижа билан якунланишини таъминлади.
Шу тариқа, «Бавария» жамоаси бу мавсум биринчи марта ўз майдонида очко йўқотди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг