Германия Бундеслигаси «Бавария» клуби учун баракали бошланди

14:20 23 Август 2025 Спорт
215 0

Кеча, 22 август куни Германия Бундеслигасининг 2025/2026 йилги мавсуми старт олди.

Мазкур турнирнинг илк баҳсида амалдаги чемпион «Бавария» клуби «Лейпсиг» жамоасига қарши саф тортди. Учрашув Мюнхен шаҳрида жойлашган «Альянц Арена» стадионида бўлиб ўтди.

Ушбу ўйин голларга бой бўлди. Мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритишди. Учрашув 6:0 ҳисобида «Бавария» клубининг ғалабаси билан якунланди. Баҳс давомида мезбонлар ҳужумчиси Ҳарри Кейн хетрик қайт этган бўлса, Майкл Олисе дублга эришди. Жамоанинг «Ливерпул» клубидан харид қилган ярим ҳимоячиси Луис Диас ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа Венсан Компани бошчилигидаги жамоа Бундеслигани ғалаба билан бошлади. «Бавария» клуби иккинчи турни 30 август санасида «Аугсбург» жамоасига қарши ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?