Фуқаролар кредит олишни ўз-ўзига тақиқлаши мумкин бўлади
Кредит-ахборот таҳлилий маркази порталида фуқаролар томонидан ўзига ўзи кредит олишни тақиқлаш имкони жорий қилинди. Бу ўзгалар номига кредит олувчи кибержиноятчилардан ҳимояланиш имконини беради.
Мазкур хизмат ёқиб қўйилса, ҳеч ким (кредит-молия ташкилотлари) фуқаронинг кредит тарихи билан боғлиқ маълумотларини ололмайди. Натижада кредит ташкилотлари фуқаронинг кредит тарихини онлайн ўргана олмайди ва кредит ажратиш имконсиз бўлиб қолади.
Хизматдан фойдаланиш учун Кредит-ахборот таҳлилий маркази порталига кириш ва авторизациядан ўтиш лозим. Сўнгра SMS-ахборот функциясини ёқиш талаб этилади. Шундан сўнг, Freeze хизматини ишга тушириш керак. Функциядан қандай фойдаланиш ҳақида видеоқўлланма ҳам яратилган.
Қўшимча қилинишича, хизмат 2025 йил 1 январига қадар бепул кўрсатилади. Хизматни ўчириш ҳам мумкин, бунда онлайн кредит олиш имконияти тикланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг