Францияда Лувр музейини талон-торож қилганликда гумонланувчилар қўлга олинди
«Le Parisien» хабарига кўра, Францияда Лувр музейидаги йирик ўғриликка алоқадор икки киши ҳибсга олинган.
Улардан бири Руасси–Шарл-де-Голл аэропортида, Жазоирга учиш арафасида қўлга олинган. Иккинчиси эса Париж суд полицияси томонидан Сен-Сен-Дени туманида ҳибсга олинган. Операция Франция Ички ишлар вазирлигининг бандитизмга қарши кураш бўлими томонидан ўтказилган.
Эркаклар «ташкиллаштирилган ўғрилик» ва «жиноят содир этиш мақсадида тил бириктириш» моддалари бўйича ҳибсга олинган. Улар илгари ҳам ўғрилик қилгани учун полицияга таниш бўлиб, тергов доирасида 96 соатгача қамоқда сақланиши мумкин. Терговчилар гумонланувчиларнинг жами тўрт киши бўлганини тахмин қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лувр музейидаги ўғрилик 19 октябрь куни содир бўлган. Жиноятчилар Аполлон галереясига кириб, атиги бир неча дақиқа ичида тўққизта тарихий қимматбаҳо заргарлик буюмини ўғирлаб чиқиб кетишган.
Дастлабки баҳолашларга кўра, ўғирланган буюмларнинг умумий қиймати 88 миллион еврони ташкил этади.
Йўқолган буюмлар орасида Мария Луизанинг (Наполеоннинг иккинчи рафиқаси) маржон ва сирғалари, қиролича Мария Амалия ҳамда голландиялик қиролича Гортензия де Буарне коллекцияларига мансуб учта заргарлик буюми, шунингдек, Евгения коллекциясидан тўртта тарихий ашёлар бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг