Франция Польшага қирувчи самолётлар юборди, Германия НАТОнинг Шарқий қанотда иштирокини кучайтиради
Германия федерал ҳукумати Польша ҳаво ҳудудини бузиш билан боғлиқ ҳодисаларга жавобан НАТОнинг Шарқий қанотида ҳарбий иштирокини кенгайтиришини маълум қилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг расмий сайтида хабар берилди.
Берлин Болтиқбўйи мамлакатлари ва Польша ҳудудидаги мавжуд мажбуриятларини бажариш орқали Польшанинг ҳаво мудофаасини кучайтиришини маълум қилди. Шунингдек, Германия Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиришга тайёрлигини билдириб, Европа Иттифоқи доирасида Россияга қарши 19-санкциялар пакетини тезроқ қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.
Франция президенти Эммануэль Макрон эса Х ижтимоий тармоғида Польша ҳаво ҳудуди ва НАТОнинг Шарқий қанотини ҳимоя қилиш учун учта «Рафале» қирувчи самолёти юборилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу масала Польша бош вазири, НАТО бош котиби ва Буюк Британия бош вазири билан муҳокама қилинган.
— Европа қитъасининг хавфсизлиги мутлақ устувор вазифа, — дея таъкидлади Макрон.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг