Франция Европа Иттифоқи ва АҚШ савдо келишувини шармандалик деб атади

10:00 28 Июль 2025 Дунё
179 0

Иллюстратив фото

Француз социалистлари етакчилари Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги савдо келишувини Европа Иттифоқига аъзо давлатлар учун шармандалик ва бўйсуниш йўли деб таърифлаган. Бу ҳақда Франция социалистик партияси бош котиби Пьер Жуве маълум қилди.

«Европа учун бу вассализация* келишуви. Биз «атиги» 15 фоиз божхона тўлови олганимиз билан қаноатланамизми?» – деган саволни ўртага ташлади Жуве.

Социалистик партия етакчиси ва биринчи котиби Оливе Фор бу келишувни «шармандалик» деб атади ва европаликлар АҚШ шартларидан воз кечиб, ягона блок сифатида ҳаракат қилишдан кўра ўз миллий манфаатларига эътибор қаратишни афзал кўрганини таъкидлади.

Аввалроқ, Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасида савдо битими келишиб олингани маълум бўлганди. АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи АҚШдан 750 миллиард долларлик энергия ресурсларини сотиб олади ва Қўшма Штатлар иқтисодиётига яна 600 миллиард доллар сармоя киритади. Европа Иттифоқининг барча давлатлари АҚШ билан ноль тариф ставкаси билан савдо қилиш учун ўз бозорларини очади. Бундан ташқари, Европа Россия нефть ва газидан воз кечиб, АҚШ суюлтирилган гази ва ядро ёқилғисига устуворлик қаратади.

* Вассализация (ёки вассаллик) – феодал жамиятидаги муносабатлар тизими, бунда бир феодал (вассал) бошқа, кучлироқ феодал (сюзерен)га бўйсунади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?