ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келди
ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.
Маълумот учун, ташриф доирасида Инфантино мамлакатда футболни янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни муҳокама қилади ва Миллий футбол маркази фаолияти билан танишади.
Шунингдек, ФИФА раҳбари 2025 йилги CAFA Nations Cup турнирининг финал учрашувини ҳам томоша қилади. Финалда Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари майдонга тушади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг