ФИФА Мисрнинг талабини қўллай оладими? Спорт арбитраж суди-чи?
Коллаж: «Халқ сўзи»
2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Миср — Эрон ўйини Америка Қўшма Штатларининг Сиэтл шаҳрида ўтиши ва айнан ўша ўйин атрофида “Pride brending” (яъни бир жинслилик тарғиботи) бўлиши ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.
Шунингдек, ушбу ҳолатга Миср футбол федерацияси ҳам, Эрон футбол федерацияси ҳам эътироз билан чиқди ва ФИФАга бунга чек қўйиш юзасидан расмий хат йўллади. Миср футбол федерацияси эса, агар талаб рад этилган тақдирда, Спорт арбитраж судига мурожаат қилишини маълум қилди.
Хўш, энди воқеалар ривожи қандай кечади? ФИФА ушбу талабни қўллаб-қувватламаган тақдирда Спорт арбитраж суди қандай қарор чиқариши мумкин?
Ушбу ҳолат юзасидан “Халқ сўзи” мухбири спорт ҳуқуқшуноси Дилшод Норқобиловга ўз саволлари билан мурожаат қилди. Мутахассиснинг таъкидлашича, “Pride brending” ФИФАга эмас, Сиэтл штатига тегишли лойиҳа ҳисобланади. ФИФА сиёсий масалаларда нейтрал қолишни ўз уставига киритган.
Ҳатто ФИФА LGBT билан расмий ҳамкор ҳам ҳисобланмайди. 2022 йилги Жаҳон чемпионатида бир қатор терма жамоалар ушбу ташкилот рамзи туширилган боғичлардан фойдаланмоқчи бўлган, аммо якунда маҳаллий ҳукумат ва ФИФА бунга қарши чиққан эди.
“Худди шулардан келиб чиққан ҳолда фикр юритилса, ФИФА “Pride brending”ни бекор қила олади. Фақатгина стадион ҳудудида. Яъни, стадионга байроқлар олиб кирилмайди, бир жинслиликни тарғиб этувчи шиорлардан фойдаланилмайди ва стадионда ҳам ушбу ташкилот рамзи намойиш этилмайди. Бироқ бу ерда ФИФА раҳбариятининг хоҳиши ҳам муҳим роль ўйнаши мумкин”, дейди Норқобилов.
Унинг қўшимча қилишича, бу иш катта эҳтимол билан федерациялар ва ФИФА ўртасида ҳал этилади. Агар иш Спорт арбитраж судига оширилган тақдирда, федерацияларнинг талаби қаноатлантирилиши эҳтимоли юқори. Чунки бу ерда икки халқнинг умумий миллий қадриятлари ва ҳуқуқий асослари мавжуд.
Демак ушбу масала юзасидан қисқа жавоб шуки, ФИФА “Pride brending”ни бекор қила олади, лекин фақат ва фақат стадион ҳудудида.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Миср — Эрон ўйини 2026 йилнинг 27 июнь куни Сиэтл шаҳрида жойлашган “Lumen Field” стадионида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг