Февраль ойида бешта банк жаримага тортилди
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан шу йилнинг февраль ойида 8 марта йиғилиш ўтказилиб, 43 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар берди.
Кредит ташкилотлари уставига ўзгартириш киритишда саккизта, янги микромолия ташкилотларини рўйхатга олишда учта, кредит ташкилотлари устав фондидаги улушга эгалик қилиш учун рухсат беришда бешта, ваколатхона очиш учун битта, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим ходимларнинг номзодларини кўриб чиқишда ўн учта масала муҳокама қилинди.
Шунингдек, таъсисчилари томонидан тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган «Ишонч Плюс Ҳамкор» микромолия ташкилоти давлат реестридан чиқарилди.
Бундан ташқари, банкларнинг молиявий ҳолати бўйича 12 та масала муҳокамаси ўтказилиб, учта банк иқтисодий меъёрлар ва қонунчилик талабларига риоя қилмагани учун огоҳлантирилди ҳамда бешта банкка ўтказилган инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар сабабли жарима санкциялари қўлланилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг