«Фенербахче» клуби хайрияга қўл урди
Туркиянинг «Фенербахче» клуби катта хайрия бошлади. Бу ҳақида «Ysscores» нашри хабар берди.
Манбада ёзилишича, эндиликда «Фенербахче» клубининг ҳар бир футболчиси ойлик маошининг 1 фоизини кам таъминланган оилалар учун хайрия қилади.
Айни вақтда жамоада ўйнаётган барча футболчилар бунга қарши эмас. Ўз навбатида клуб келажакда жамоага келадиган футболчилар бунга рози бўлишмаса, улар билан шартнома имзоланмаслигини маълум қилган.
Маълумот учун, «Фенербахче» футболчилари маошининг 1 фоизи бу кичик рақам эмас. Масалан, ушбу жамоа футболчиси Жон Дураннинг маоши 1 миллион 460 минг еврони ташкил этади. Бу эса Дуран ҳар ойда 15 минг долларга яқин маблағни хайрия қилишини англатади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг