Фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракатлар бўйича талабалар билан мулоқот

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Чилонзор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида фавқулодда вазиятларда, хусусан, зилзила содир бўлган пайтда тўғри ҳамда тезкор ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантиришга бағишланган амалий тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирнинг асосий мақсади — талаба-ёшлар, профессор-ўқитувчилар ва ходимларда табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда хавфсиз ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракат қилиш маданиятини мустаҳкамлаш, аҳолининг ўзини ҳимоя қилиш бўйича билимларини оширишдан иборат бўлди.
Тадбирда университет ректори Тўлқин Тешабоев, Чилонзор тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, полковник Ғайрат Эшонов, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳар бошқармасининг 81140-сонли ҳарбий қисми командири ўринбосари, подполковник Хуршид Ҳамидов ва соҳа ходимлари иштирок этди.
Тадбир мазмуни ҳамда амалий жиҳатлари ҳақида мутахассислар иштирокчиларга зилзила, ёнғин ёки бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда амалга ошириладиган тезкор ҳаракатлар, хавфсиз эвакуация қоидалари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва ахборот алмашишнинг муҳим босқичлари ҳақида батафсил маълумот бердилар.
— Фавқулодда вазиятда ҳар бир инсоннинг хотиржамлиги, билим ҳамда тайёргарлиги юзлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Бундай машғулотлар ёшларнинг онгида хавфсизлик маданиятини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга, — дейди полковник Ғайрат Эшонов.
Тадбир давомида, шунингдек, амалий кўргазмали машғулотлар ўтказилиб, талабаларга бинодан тўғри чиқиш, ёрдамга муҳтожларга кўмаклашиш, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ҳамда тинчлик ўрнатилгунга қадар хавфсиз ҳудудда тўпланиш қоидалари амалий тарзда намойиш этилди.
Якунда талабалар ва профессор-ўқитувчилар мутахассислар билан савол-жавоб шаклида очиқ мулоқот олиб боришди.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг