Фарғонада жамоат тартибини сақлашда мотопатруль транспортларидан фойдаланиляпти

11:32 27 Февраль 2025 Жамият
195 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти ИИБ ташаббуси билан «Хавфсиз шаҳар», «Хавфсиз маҳалла» тамойили асосида жамоат тартибини сақлашда мотопатруль транспортларидан фойдаланиш йўлга қўйилди.

Айтиш жоиз, шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги давр ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини замон талабларига мос ҳолда такомиллаштириб боришни тақозо этаётир. Шу мақсадда жамоат тартибини сақлашга бевосита масъул бўлган патруль-пост хизмати фаолиятига тезкорлик ва аниқликни таъминлаш учун энг сўнгги русумдаги замонавий транспорт воситалари ҳамда рақамли технологиялар кенг жорий қилинмоқда.

Айни кунларда вилоят ИИБ патруль-пост хизмати батальонида мотопатруль гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, соҳа ходимлари томонидан ҳар бир ҳудуд, маҳалла кесимида иш олиб борилмоқда.

— Бу хизматни намунали ташкил этиш бўйича ҳар куни йўриқнома ўтказилиб, ходимларга амалий тавсиялар берилади, — дейди Фарғона вилояти ИИБ патруль-пост хизмати отряд командири ўринбосари Маҳмуд Тожалиев. — Натижада ушбу транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш эвазига воқеа жойига тезкор билан етиб бориш ҳамда доимий равишда ҳудудларни айланишга эришилмоқда.

Ўтган қисқа даврда мотопатруллар хизмати орқали жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятни тезда фош этиш бўйича вазият ижобий томонга ўзгарди. Тизимда амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар элу юрт осойишталигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликни жиловлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер