Фарғонада саноат корхоналарида Германия тажрибаси асосида энергия тежамкор технологиялар жорий этилади
Маълумки, Фарғона вилояти йирик саноат корхоналари сони ва ишлаб чиқариш ҳажми билан мамлакатимизда етакчи ўринларда туради. Шу боис, бугунги кунда ушбу тармоқ фаолиятини янги давр талаби ва мезонлари асосида модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш устувор вазифа сифатида белгиланган.
Фарғона шаҳрида жойлашган Аҳмад Фарғона номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида Германиянинг “GLOTECH” компанияси вакиллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда жаҳон саноатидаги замонавий ёндашувлар, янгиланиш ва ўзгариш жараёнлари сарҳисоб этилди. Вилоятдаги йирик саноат корхоналари масъуллари иштирок этган амалий семинарда Германия тажрибаси асосида ишлаб чиқариш тармоқларида энергия тежамкор технологияларни жорий этиш истиқболлари ўрганилди.

—Бугун бино-иншоотлар, саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга,—дейди Фарғона вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Акмал Пўлатов.—Айни жараёнда муваффақиятли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш орқали маҳсулот таннархини арзонлаштириш ва сифатини ошириш, кучли рақобат шароитида бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш мумкин.
Юзма-юз мулоқотда вилоятдаги бино-иншоотлар ва саноат корхоналарида иқтисодий тежамкорликка эришиш орқали барқарор ривожланиш тамойилларини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Германиялик мутахассислар илмий-амалий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда фаол ҳамкорликка тайёр эканликларини таъкидлашди.

Айтиш жоиз, Фарғона вилоятида сўнгги йилларда иқтисодиёт драйверлари бўлган соҳаларни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, жорий йилда вилоятда фаолият кўрсатаётган 12,9 мингта саноат корхоналари томонидан 58 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу йил вилоятда мазкур тармоқда умумий қиймати 17 трлн сўм бўлган 2685 та истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг