Фарғонада қарийб 600 миллион сўмлик «зангори ёқилғи» ўғирлаган ошхона аниқланди (+видео)
Фарғона шаҳридаги овқатланиш масканида 591 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Фарғона шаҳрида «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиал комплаенс назорат тузилмалари, газ таъминоти бўлими ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда рейд тадбирлари ўтказилган.
Текширувлар давомида шаҳарнинг Ипак йўли кўчасида жойлашган «Й. К.» номли умумий овқатланиш масканида истеъмолчи газ тармоғига яширин тармоқ орқали уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 591 миллион 642 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳамда ишга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг