Фарғонада метан «заправка» давлат ва жамият манфаатларига 792,5 млн сўм зарар етказганликлари аниқланди
Фото: Прокуратура департаменти
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги метан газ қуйиш шохобчасида 304,8 минг куб. метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва «Ўзэнергоинспекция» ходимлари ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган . Унда “F.М.” МЧЖ масъул шахслари Ўзбекистон тумани Қайнар МФЙ ҳудудидаги автомобилларга метан газ қуйиш шохобчасида ўрнатилган газ ҳисоблагичга автоматик ўчириб ёқиш қурилмасини ўрнатиб, 304,8 минг куб. метр табиий газдан тижорат мақсадида ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 792,5 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг