Фарғонада фирибгарлик йўли билан пора олган прокурор қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар беришича, 18 январь куни Фарғона вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори А.Т. мансаб ваколати доирасига кирмасада, фуқаро А.Х.дан унга тегишли бўлган гўшт дўкони орқа томонида жойлашган 1,5 сотих ер майдонини, гўёки кадастр ходимлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириш эвазига 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.
Шу куни мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг