Фарғонада болалар заҳарланиши юзасидан Сенат назорати ўрнатилди
Аввалроқ Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши юз бергани ҳақида хабар берилган эди. Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Гулнора Маруфова мазкур ҳолат юзасидан Сенат назорати ўрнатилганини маълум қилди.
Фарғона шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими масъулларининг хабар беришича, болалар истеъмол қилган таомлардан лаборатория намуналари олиб ўрганилган. Ушбу таҳлил натижалари жорий йилнинг 24 февралида маълум қилинади. Шунга қараб аниқ ташхис бўйича якуний хулосага келиш мумкин бўлади.
Маруфованинг билдиришича, ҳозирда Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлари ҳолат юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш юзасидан амалий чоралар кўрмоқда.
«Фарғона вилоятидан сайланган сенатор сифатида ушбу воқеалар мени ҳам жиддий ташвишга солмоқда, сабаби фарзандларимиз билан боғлиқ ҳар қандай муаммоли вазиятлар барчамизга бирдек оғир ботиши табиий. Шу сабабли, ҳозирда ушбу кўнгилсиз ҳолатнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда. Улар устидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати назорати ўрнатилган», дейди Гулнора Маруфова.
Сенаторнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолатнинг асл келиб чиқиш сабаблари тўлиқ аниқланиши ва бунга йўл қўйган масъулларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши муқаррар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг