Фарғонада 850 миллиард сўмлик қурилиш лойиҳалари амалга оширилди
Ўтган йили Фарғона вилоятида 10,1 мингдан ортиқ хонадонли 221 та кўп қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Қурилиш-бунёдкорлик ишларининг изчил ривожланиши натижасида кейинги саккиз йил давомида вилоятда қарийб 31 минг хонадондан иборат замонавий уй-жойлар ўз эгаларига топширилди. Шунингдек, 2024 йилда Реновация дастури доирасида 1 минг 262 та оила янги кўп қаватли уйларга кўчиб ўтди.
Инвестиция дастури доирасида эса вилоятдаги 114 та ижтимоий соҳа объектида қарийб 850 миллиард сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
— Айни пайтда замонавий шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари ҳамда янгича ёндашувлар асосида 8 та ҳудудда «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилиши давом этмоқда, — дейди Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи Бекзод Раҳимов. — Шу билан бирга, шаҳар ва шаҳарчаларни тизимли ривожлантириш мақсадида ҳозирга қадар вилоятдаги 29 та аҳоли яшаш манзилининг бош режаси ишлаб чиқилди.

Жумладан, 9 та шаҳар ва 20 та шаҳарчанинг бош режаси тасдиқланиб, амалиётга жорий этилди. Айни пайтда ушбу ҳудудларда аҳоли учун қулай, замонавий яшаш муҳитини яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Куни кеча Фарғона вилоятида қурилиш-бунёдкорлик соҳаси ходимларининг ўтган йил сарҳисобига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда йил давомида амалга оширилган ишлар, жорий этилган янги инновациялар ва эришилган ютуқлар эътироф этилди. Шу билан бирга, мавжуд камчилик ва муаммолар танқидий таҳлил қилиниб, жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Тантанали тадбирда 20 дан ортиқ номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, улар муносиб рағбатлантирилди.
Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг