Фарғонада 6 яшар бола аянчли ЙТҲда ҳалок бўлди
Видеодан кадр
Фарғона вилояти Бувайда туманида 33 ёшли ҳайдовчи 6 яшар болани босиб кетди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 16 август куни соат 16:30 ларда Бувайда тумани «Деҳқонобод» МФЙ ҳудудидан ўтган 40В083 автомобиль йўлининг 1-километрида содир бўлган. Ўша куни 33 ёшли Т.М. «Газ-3110» русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, велосипедда йўлнинг қатнов қисмига чиқиб юборган 6 яшар Х.М.ни уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Х.М. тан жароҳати олиб шифохонага олиб борилган. Бироқ бола кўрсатилган тиббий ёрдам қарамасдан ўша ерда вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг