Фарғона вилояти кадастр бошлиғи йиғилишда куракда турмайдиган сўзлар билан сўкинди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқда Кадастр агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи йиғилишда ходимларини ҳақоратлагани тасвирланган видео тарқалди. Ушбу ҳолат Кадастр агентлигининг одоб-ахлоқ комиссияси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.
Кадастр агентлигининг маълум қилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 3 май куни Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда бўлим бошлиқлари иштирокида ҳудудда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш бўйича белгиланган вазифаларни ижросини бажарилиши ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан юборилган мурожаатларни ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш бўйича ўтказилган таҳлилий, танқидий йиғилиш жараёнида содир бўлган.
Бошқарма бошлиғи йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган.
Агентлик томонидан бошқарма бошлиғига ножўя сўзларни ишлатгани учун «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.
«Бундай ҳолатларни олдини олиш ва бу каби хатога йўл қўйилмаслик юзасидан тизимдаги барча ташкилот ва ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари билан тушунтириш ишлари олиб борилди», дейилади агентлик хабарида.
Кадастр агентлигининг қўшимча қилишича, бу каби ҳолатларни ўз ҳолига ташлаб қўймайди. Ходимларнинг ишчанлик кайфиятига ҳамда меҳнат самарадорлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатлар жиддий назоратга олинади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг