Фарғона туманида 831 млн сўмлик табиий газ ўғирланди
Фото: «Ҳудудгазтаъминот»
Республиканинг барча ҳудудларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда. Шундай назорат тадбирлардан бири Фарғона вилояти Фарғона туманида ўтказилди, деб хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ва «Ўзэнергоинспекция» ходимлари иштирокида «Булоқзор» МФЙда жойлашган «С. б.» номли умумий овқатланиш масканида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилган.
Ўрганишлар давомида истеъмолчи табиий газ тармоғига тўғридан тўғри уланиб, «зангори ёқилғи»дан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 831,7 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг