Фарғона мевалари Токио, Лондон ва Дубайдаги савдо тармоқларида харидоргир
Бу йил Фарғона вилоятида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида етиштирилган маҳсулотларни Европа, Осиё ва араб давлатларига экспорт қилиш кўлами янада кенгайди.
Хусусан, Қува туманидаги “Quva Agro Star” МЧЖ яқинда халқаро сифат сертификатини қўлга киритиб, вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Япония, Буюк Британияга экспорт қилишни йўлга қўйди. Ўз навбатида, яқинда фарғоналик тадбиркорлар ташаббуси билан БААнинг Дубай шаҳрида савдо уйи ташкил этилди. Натижада вилоятда етиштирилган мева-сабзавотларни араб давлатлари бозорлари ҳамда йирик савдо тармоқларига тизимли равишда етказиб бериш имконияти яратилди.
Шу йилнинг сентябрь ойида фарғоналик экспортёр корхоналар томонидан намуна сифатида етказилган узум япониялик харидорларга маъқул келиб, маҳсулот юқори баҳоланди. Бунинг самараси сифатида ушбу мамлакатга қиймати 1 миллион АҚШ доллари бўлган узум экспорти бўйича шартнома имзоланди.

Ўзаро келишувга кўра, сентябрь ойида етказиб берилган 1 тонна “Келин бармоқ”, “Қора кишмиш” навли узумлар Токио бозорларида қисқа муддатда харидоргир бўлиб улгурди. Шунингдек, анор ва хурмо Кунчиқар юртда истиқомат қилувчи харидорларга манзур бўлди.
— Айни жараёнда ўтган ойда ҳам буюртма асосида Япония пойтахти – Токио шаҳрига икки маротаба узум, анор ва хурмо меваси экспорт қилинди, — дейди “Quva Agro Star” МЧЖ раҳбари Шавкат Алиқулов. — Шу билан бирга, сентябрь-октябрь ойларида Буюк Британия компаниялари билан қатор онлайн мулоқотлар ўтказилиб, умумий қиймати 1 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартнома имзоланишига эришилди.
Шартнома доирасида Буюк Британия пойтахтига узум, анор, хурмо, беҳи, қовун ҳамда турли кўкатлар етказиб берилди. Таъкидлаш ўринлики, буюртмачилар томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар сифати ва қадоқланиши тўлиқ халқаро стандартларга мос эканлиги эътироф этилди.
Ботир МАДИЁРОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг