Фарғона гилос экспортини йўлга қўйди

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимизда биринчилардан бўлиб Қува ва Ўзбекистон туманида шарбатга тўлиб пишган гилос жаҳон бозорлари, дунёнинг энг йирик савдо тармоқларига экспорт қилишга киришилди.
— Айни пайтда Фарғона вилоятида 49 минг гектар мевали боғлар мавжуд, — дейди Қува туманидаги «Турк» МФЙ раиси Зафаржон Шербўтаев. — Янги боғларнинг салмоқли қисмига гилос, шафтоли, ўрик, олхўри, олма кўчатлари экилган бўлиб, бу вилоятда мева экспорти салмоғини янада ошириш имконини бермоқда. Хусусан, ўтган йили вилоятда 15 минг тонна гилос экспорт қилинди. Миришкор боғбонлар томонидан Туркиядан жаҳон бозорида харидоргир, экспортбоп янги навлар олиб келиниб, маҳаллий иқлим шароитида мўл ҳосил олинмоқда. Маҳаллада 1 минг 100 тонна сиғимга эга 3 та музлатгичли омборхона ташкил этилган. Бу гилос мевасини сифатли сақлаш ва хориж бозорларига етказиб беришда муҳим аҳамиятга эга.
Шу тариқа ҳудуддаги гилос боғларида йилига 1000 тоннага яқин гилос ҳосили йиғиб олиниб, экспортга жўнатилади. Айтиш жоиз, 1015 та хонадонда 5 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилувчи «Турк» МФЙ ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудуд сифатида эътироф этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг