ФарДУ Ўзбекистон ва Беларусь таълим форумига мезбонлик қилди
Фото: ФарДУ Матбуот хизмати
Бугунги глобаллашув даврида давлатлар ўртасидаги энг мустаҳкам кўприк — бу нафақат сиёсий, иқтисодиёт, балки таълим ва илм-фан орқали ўрнатиладиган алоқалардир. Шу маънода Фарғона давлат университети(ФарДУ)да бўлиб ўтган “Инновацион ҳамкорлик: олий ва касбий таълим масалалари бўйича Ўзбекистон ва Беларусь иккинчи таълим форуми” икки халқ ўртасидаги дўстликни янги мазмун билан бойитган, илмий ҳамкорлик сари дадил қадам бўлди.
Форумда икки давлатнинг 30 га яқин олий таълим муассасалари ректорлари ва 60 дан ортиқ касбий таълим муассасалари раҳбарлари бошчилигидаги 100 дан ортиқ делегациялар иштирок этди. Унинг доирасида олий ўқув юртлари ўртасида 30 дан ортиқ ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув ва шартномалар имзоланди. Икки мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасалари, илмий марказлари ва вазирлик вакиллари ўзаро мулоқот олиб бордилар. Учрашувларда кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, қўшма илмий лойиҳалар яратиш, ўқув дастурларини уйғунлаштириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу анжуманнинг энг муҳим жиҳати шундаки, у келажак авлод учун кенг имкониятлар эшигини очади. Ўзбекистонлик ва беларуслик талабаларга қўшма таълим дастурларида иштирок этиш, алмашинув дастурлари орқали тажриба орттириш имконини беради. Бу эса ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиради, уларни халқаро меҳнат бозорида рақобатдош кадр сифатида шакллантиришга хизмат қилади.
Шунингдек, Беларусь делегацияси Фарғона вилоятининг илмий, маданий ва ҳунармандчилик салоҳияти билан таништрилди. Меҳмонларга, айниқса, Риштон кулолчилиги, Марғилон ипак матоларидаги тикувчилик анъаналари, маҳаллий ҳунармандлар билан учрашувлар катта таассурот қолдирди. Қайд этиш жоизки, бу нафақат илмий, балки маданий дипломатиянинг ёрқин намунасидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг