ФАО Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларига ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича замонавий кўникмаларни ўргатмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Шу йилнинг 27-29 май кунлари БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қишлоқ аёллари учун хонадонларда сут ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни ташкил этиш бўйича ўқув семинари ўтказилмоқда.
Тренинг «Ҳеч ким ортда қолмаслиги керак: Туркия ва Марказий Осиёда қишлоқ аёлларининг фаол иштироки ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш» лойиҳасининг бир қисми бўлиб, унда 20 нафар қишлоқ аёлларининг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш кўзда тутилган.
Сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш Ўзбекистонда қишлоқ жойлардаги кўплаб уй хўжаликлари учун муҳим даромад манбаи бўлиб, озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилашга ва овқатланиш рациони сифатини оширишга хизмат қилади.
Тренинг якунида иштирокчилар сутни санитария меъёрлари талаблари асосида қайта ишлаш ва сақлаш бўйича замонавий билимларга, оилавий тадбиркорликни ташкил қилиш, маркетинг соҳасида кўникмаларга эга бўладилар, маҳаллий иқлимга мослаштирилган қишлоқ хўжалигини юритиш усулларини ҳам ўзлаштиради.
— Қишлоқ хўжалигида гендер тафовут ҳали ҳам сақланиб қолмоқда ва аёллар ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқара олмаяпти, бу эса ушбу соҳадаги тараққиётга тўсқинлик қилади, — дейди ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий бюроси катта маслаҳатчиси, лойиҳа раҳбари Доно Абдураззоқова. — Семинар аёлларнинг агробизнесдаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, гендер тенглигини таъминлаш ва қишлоқ аёлларининг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг