ФАО Фарғона водийсида «ақлли қишлоқ хўжалиги»ни тарғиб қилмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Андижон ва Наманганда ташкил этилган «ақлли қишлоқ хўжалиги»ни жорий этиш бўйича семинар-тренингларда Марҳамат, Косонсой ва Янгиқўрғон туманлари қишлоқ аҳолисидан 60 нафарга яқин киши иштирок этди.
Олимлар ва тажрибали агрономлар иштирокчиларга ўз томорқа хўжаликларида сабзавот, картошка ва бошқа экинлар ҳосилдорлигини ошириш технологиялари, ердан унумли фойдаланиш ва юқори сифатли маҳсулот етиштиришнинг инновацион усуллари, иқлимга мослашган деҳқончилик усулларини жорий этиш бўйича замонавий билим ва тажрибаларни ўргатдилар. Ўқув дастури доирасида дала ташрифлари, яъни, иссиқхоналарда амалий машғулотлар ҳам ўтказилди.
Тренинглар давомида олинган янги билим ва кўникмалар иштирокчиларга ўз томорқаларида экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва шу билан биргаликда, даромадларини ҳам кўпайтиришга имкон беради. Фарғона водийсининг чегарадош ҳудудлари аҳолиси фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Маълумки, тинчлик, яхши қўшничилик ва тотувлик иқтисодий барқарорлик гаровидир ва бу лойиҳанинг мақсад ва вазифаларга тўла жавоб беради.
БМТ Бош котиби ҳузуридаги тинчлик қуриш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган ва ФАО ҳамда Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) томонидан бир қатор ҳамкорлар билан биргаликда БМТнинг Қўшма дастури сифатида амалга оширилаётган «Ўзаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегара олди ҳудудларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида доимий равишда ўқув тадбирлари ташкил этилмоқда. Лойиҳа Фарғона водийси чегарасининг ҳар икки томонида қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш орқали яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг