Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Москва ҳамда Туркияга бормоқчи. Нега?
Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг сўзларига кўра, Исроил Ғазога қарши урушни узайтириш учун ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирган.
«Шубҳа йўқки, Ҳаниянинг ўлдирилишидан мақсад урушни узайтириш ва унинг кўламини кенгайтиришдир. Бу тажовузни тўхтатиш ва Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиш бўйича давом этаётган музокараларга салбий таъсир кўрсатади. Бу қўрқоқлик ҳаракати», деган Фаластин президенти Россия давлат ахборот агентлигига. Шунингдек, Аббос Москвада Владимир Путин билан можарони муҳокама қилишини айтган. У 12-14 август кунлари Россия пойтахтида бўлади.
«Ташрифимиздан асосий мақсад Фаластин ва халқаро майдондаги сўнгги воқеалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш, фикр алмашиш, позицияларни мувофиқлаштириш ва барча соҳаларда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашдан иборат», деб қўшимча қилган Маҳмуд Аббос. Шунингдек, у 14-15 август кунлари Туркияда ҳам бўлиши кутилмоқда.
Шу билан бир қаторда 5 июнь куни Путиннинг юқори даражали мулозими Сергей Шойгу Теҳронда Эрон президенти Масъуд Пезешкиан билан музокаралар олиб борди ва Эрон учун стратегик ҳамкор ҳисобланадиган Россия билан алоқаларни кенгайтиришга қарор қилганини маълум қилган.
Эрон етакчисининг таъкидлашича, Эрон ва Россия ўртасидаги муштарак позициялар глобал хавфсизлик ва тинчликни мустаҳкамлашга олиб келади.
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер Шойгунинг Теҳрондаги музокараларига ишора қилиб, Россия Яқин Шарқдаги кескинликни юмшатишда асосий роль ўйнамаслигини айтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг