Европадаги энг йирик қурол ишлаб чиқарувчи компания сирли мижоздан катта ҳажмдаги буюртма қабул қилди

Германиянинг «Рҳеинметалл» қурол ишлаб чиқарувчи компанияси Шарқий Европада жойлашган давлатлардан биридан катта ҳажмдаги буюртма қабул қилган. Бу ҳақида «Bild» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Европанинг энг йирик қурол ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган «Рҳеинметалл» компанияси АҚШ билан шартнома асосида Шарқий Европа давлатларидан бирига катта миқдорда артиллерия ўқ-дориларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган.
Маълумотларга кўра, сирли мижоздан олинган буюртма юзасидан тузилган шартноманинг умумий қиймати тахминан 444 миллион еврони ташкил қилади.
«Рҳеинметалл» компанияси харидор мамлакат номини ошкор этмаган. Маълумотларга кўра, тузилган битим доирасида қурол-яроқларни етказиб бериш 2026 йилда бошланиб, 2027 йилнинг июнь ойида якунланиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг