Европа Украинага қўшин юбориш бўйича бир тўхтамга кела олмаяпти

Архив фото
«Кўнгиллилар коалицияси» АҚШдан аниқ позицияга эриша олмагани учун Украинага қўшин юбориш масаласида боши берк кўчага кириб қолди. Бу ҳақда германиялик дипломатга таяниб, «El Pais» газетаси хабар бермоқда.
Нашрнинг аниқлик киритишича, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг европалик ҳамкорлари билан бўлажак учрашуви, жумладан, сиёсатчи хавфсизлик кафолатларини қабул қиладими ёки йўқлигини аниқлашга қаратилган.
Француз манбасининг хабар беришича, Киев ва Европа давлатлари расмийлари қўллаб-қувватлаш чораларини муҳокама қилишда сезиларли муваффақиятга эришган, бироқ ҳамон Вашингтондан «яшил чироқ»ни кутишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Украинадаги можаро бўйича тараққиёт бўлмаса, АҚШ Россияга нисбатан «бошқача позицияда» туришига ваъда берган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг