Европа ўзини ўзи ҳимоя қилишга бел боғлади

Фото: AP
Германия, Франция ва Буюк Британия мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириб, АҚШ ҳимоясисиз келажакка тайёрланмоқда. Бу ҳақда «The New York Times» газетаси ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.
Нашрнинг ёзишича, бу уч давлат етакчилари Европа мудофаасини АҚШдан мустақилроқ қилиш учун янги хавфсизлик бўйича ҳамкорлик устида ишламоқда.
Сўнгги пайтларда АҚШ президентиДональд Трампнинг НАТОдан чиқиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлари фонида АҚШга нисбатан ишончсизлик кучаймоқда. Қолаверса, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳам Европани, жумладан Мюнхен хавфсизлик конференциясида ҳам бир неча бор танқид қилган.
«Улар [Европа давлатлари] АҚШга қарши ҳаракат қилмаяптилар ва ундан бутунлай воз кечишмаяптилар, лекин улар ўзлари қарор қабул қилишлари ва улар учун жавобгар бўлишлари керак», — дейди лондонлик профессор Лоуренс Фридман газетага берган интервьюсида.
Ўтган ҳафта Германия канцлери Фридрих Мерц ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Лондонда мудофаа, иқтисодий ва ҳамкорлик масалалари бўйича келишув — Кенсингтон шартномасини имзолади.
Бир ҳафта олдин Стармер ва Франция президенти Эммануэль Макрон билан ядровий арсеналларни янада яқинроқ мувофиқлаштириш бўйича ҳам келишиб олганди. Жорий йилнинг май ойида эса уч давлат раҳбари биргаликда бирдамликларини намойиш қилиш учун Украинага ташриф буюрганди.
Парижда АҚШнинг позициясидан қатъи назар, Украинани қўллаб-қувватлашга тайёр бўлганлар коалициясининг штаб-квартираси аллақачон яратилмоқда. Шунингдек, келажакда ўт очишни тўхтатиш имкониятлари муҳокама қилинади. Бундан ташқари, ҳарбий эксперт Томас Тайнернинг фикрича, Польша фронтдаги мамлакат ва Европадаги энг йирик қурол харидори сифатида янги иттифоққа албатта қўшилиши керак:
«Европада ишончли мудофаа чизиғи Франция, Германия ва Польшани ўз ичига олиши керак. Иккинчи қаторда Италия, Туркия ва Скандинавия давлатлари бўлиши керак. Польшада тўлақонли ҳаво кучлари йўқ — бу ерда Германия ва Франция ёрдам бериши мумкин», — дейди эксперт.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг