Европа Иттифоқи Россия компаниялари ва оммавий ахборот воситаларига нисбатан санкциялар жорий қилди
Иллюстратив фото
Европа Иттифоқи 16-санкция пакетининг бир қисми сифатида Россиянинг «соя флоти» деб аталадиган кемалар эгаларига ва Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватловчи ёки ундан фойда кўрувчиларга чекловлар қўяди. Бу ҳақда Еврокомиссия тарқатган пресс-релизда айтилди.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг янги санкциялари Россиянинг бирламчи алюминийини импорт қилишни тақиқлашни ўз ичига олади ҳамда хлоропикрин ва хром бирикмалари учун прекурсорларни Россияга сотиш тақиқланади. Улар назорат қилаётган Россия компаниялари ва ташкилотларига самолётлар ва авиация технологияларини, жумладан, дронларни бошқаришда фойдаланилаётгани айтилаётган ўйин приставкаларини сотиб олиш тақиқланган.
Янги санкциялар Россиянинг «EADaily/Euratsia Daily», «Fondsk», «Lenta», «NewsFront», «RuBaltic”, «SouthFront», «Strategic Culture Foundation» ва «Красная Звезда» каби саккизта оммавий ахборот воситасининг Европада фаолиятини тақиқлашни ҳам ўз ичига олади.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Россиянинг 13 та банкини SWIFT тўлов тизимидан узиб қўйди.
Шунингдек, Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, БАА, Сингапур, Туркия ва Ўзбекистондан 53 та компания киритилди.
Шу йилнинг 24 февраль куни Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши 16-санкция пакетини маъқуллади.
Шу куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Украинага жорий дастурлар бўйича март ойида 3,5 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам траншини ўтказишга ваъда берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг