Еврокомиссия Googleʼни деярли 3 млрд евро жаримага тортди
Европа комиссияси Google компаниясига реклама бозорида устунлик мавқеидан суиистеъмол қилгани учун 2,95 млрд евро миқдорида жарима солди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Компания ўз реклама хизматларига имтиёз беришни тўхтатиши шартлиги таъкидланган.
«Бозорларда издан чиқиш ҳолатлари кузатилганда, давлат идоралари устун ўйинчилар ўз кучидан суиистеъмол қилмаслиги учун чора кўриши шарт», — деди ЕИнинг рақобат масалалари бўйича комиссари Тереса Рибера.
Унинг сўзларига кўра, ҳақиқий эркинлик — бу барча иштирокчилар тенг шароитда рақобат қила олиши ва фуқаролар ҳақиқий танлов ҳуқуқига эга бўлишидир.
Еврокомиссия қарори Европа нашриётчилар кенгаши шикояти асосида қабул қилинди. Бу қарор АҚШ президенти Дональд Трампнинг Big Tech компанияларига босим ўтказилса, жавоб чоралари кўрилиши ҳақидаги огоҳлантириши фонида чиқди.
Google эса мазкур қарор устидан апелляция беришини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг