Ўзбекистонда бир ойда рекорд даражада электромобил сотилди
Архив фото
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг ЙҲХХ маълумотларига таяниб берган хабарига кўра, Ўзбекистонда феврал ойида электромобиллар сотуви 746 донани ташкил этди, бу январ ойига нисбатан 73 фоизга кўпроқ.
Энг кўп электромобиллар Тошкент шаҳрида сотилган — 549 дона.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 26,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 786 дона электромобил импорт қилган. Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562 тага ошган.
Ўзбекистон 2 ойда энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 705 та
— Гонконг – 56 та
— Германия – 15 та
— БАА – 5 та
— Корея – 2 та
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг