Эътиборсиз ҳайдовчилар туфайли минглаб хонадонлар газсиз қоляптими?

Айрим ҳайдовчиларнинг эътиборсизлиги ёки йўл белгиларига риоя қилмаслиги ортидан минглаб хонадонлар газсиз қолмоқда.
«Ҳудудгаз Тошкент» Газ таъминоти филиалининг маълумотларига кўра, биргина 25 июль куни икки ҳолатда автотранспорт ҳайдовчиларининг газ қувурига шикаст етказганлиги сабабли 1145 та аҳоли хонадонига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.
Ушбу ҳолатларнинг бири «Боғбон» МФЙ Мустақиллик кўчасидаги ўрта босимли газ қувурни автотранспорт ҳайдовчиси томонидан шикаст етказилганлиги сабабли келиб чиққан. Бунда соат 13:30 дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар 200 та аҳоли хонадонларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.
Тасвирлардан кўриш мумкин-ки, йўл устидан ўтган газ қувурига катта ҳажмли машинада зарар етказилган. Одатда бу каби қувурлар ўтган кўчаларда рухсат этилган баландликни кўрсатувчи йўл белгилари ўрнатилади, айрим ҳайдовчилар эса бунга эътиборсизлик қилиши ортидан шу каби вазиятлар юзага келади.
Иккинчи ҳолатда эса «Харакат» МФЙ Ўзгариш, Навоий, Шарафшон, Ибин Сино, Олмазор кўчаларини табиий газ билан таъминлаб турувчи ўрта босимли газ қувурига автотранспорт ҳайдовчиси томонидан шикаст етказилган.
Бунинг натижасида эса, соат 19:30 дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар 945 та аҳоли хонадонларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун эса газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг