Эртага Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳақидаги фильмнинг тақдимоти бўлиб ўтади

14:53 29 Август 2023 Маданият
1330 0

Эртага соат 18:00 да «Киночилар уйи»нинг (Собиқ Панорама) катта залида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси томонидан яратилган Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳақидаги бадиий фильмнинг намойиши бўлиб ўтади.

Президентимизнинг топшириғига асосан ишлаб чиқарилган ушбу фильмда Абдулла Ориповнинг Қашқадарё вилояти Косон тумани Некўз қишлоғида ўтган ва ижодга илк қадам қўйган болалик йиллари, Тошкент шаҳрида ўтказган талабалик даврлари, ижод намуналарининг илк нашри, унинг шоир бўлиб шаклланишидаги ҳиссиётлари ва туйғулари, шоирга хос севгиси, машҳурликнинг келиши ва Америкада ўтган сўнгги йиллари очиб берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?