Эронда илк бор аёл президентликка номзодини қўйди
Фото: РИА
Зуҳра Илоҳиён мамлакатдаги навбатдан ташқари президентлик сайловларида иштирок этиш учун ҳужжатларни топширган ва номзод сифатида рўйхатга олинган биринчи эронлик аёл бўлди. Унинг иштироки ҳақида Ислом Республикаси сайлов штабининг вакили Моҳсин Исломий маълум қилди.
Шу билан бирга, 31 май куни у учта эронлик аёлга «талабларга жавоб бермагани учун» рўйхатдан ўтиши рад этилганини таъкидлади.
Ҳозирга қадар президентлик сайловида иштирок этиш учун ҳужжат топширганлар сони 17 нафарга етди. Улар орасида Илоҳиёндан ташқари Теҳрон мери Алиризо Законий ва Парламентнинг собиқ раҳбари Али Ларижоний ҳам бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг