Ерлардан самарали фойдаланиш ва чорвачиликни ривожлантириш масалалари ўрганилмоқда
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси А.Туйчиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни самарали ташкил этиш, ер майдонларидан унумли фойдаланиш, яйлов ва ўрмон фондларида озуқабоп экинлар етиштириш ҳамда чорвачиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганилмоқда.
Вилоят ҳокимлигида соҳа мутахассислари билан ўтказилган мулоқотда ер майдонларини фойдаланишга киритиш, яйловлардан фойдаланиш муаммолари ва уларни ҳал этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти хусусида маълумотлар берилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари «PUREMILKY PRODUCTS» сут йўналишига ихтисослашган фермер хўжалигида бўлди.
Ушбу фермер хўжалиги сут йўналишига ихтисослашган. Ҳозирги кунда 3 600 бош қорамол боқилмоқда, шундан 1500 бош соғин сигирлар. Улардан ўртача бир кунлик соғиладиган сут 46 тоннадан зиёдни ташкил этади.
Бу ерда чорва боқиш шароитлари, озуқа тайёрлаш жараёни ва озиқлантириш тизими, замонавий технологиялар, соғиш ускуналари ҳамда чорва саломатлигини назорат қилиш бўйича амалда қўлланилаётган механизмлар каби масалаларга эътибор қаратилди.
Ишчи гуруҳ томонидан масъулларга чорвачилик маҳсулотлари, сут ва гўшт етиштириш ҳажмини ошириш, уларни бозорга етказиш жараёни, ветеринария хизматлари билан ҳамкорлик, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Ишчи гуруҳ ўрганишларини давом эттирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг