Эркинжон Турдимов раҳбар ходимларидан диктант олди

Барча ташкилотларда ҳужжатлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида юритилиши лозимлиги тўғрисидаги қарорнинг ижроси Сирдарёда қай даражада бажарилаётгани вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида 17 апрель куни ўтказилган ҳокимлик соатида муҳокама қилинди.
Бунда давлат идораларида фаолият юритаётган раҳбар ходимларнинг саводхонлик даражасини баҳолаш мақсадида ўзбек тилида диктант олинганида уларнинг аксарият қисми қониқарсиз натижа қайд этган.
Натижаларга кўра, Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 9 нафар раҳбар ходимидан 6 нафари, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 5 нафар раҳбар ходимидан 4 нафари, «Ўзтелеком» АЖ Сирдарё филиалининг 10 нафар раҳбар ходимидан 7 нафари, «Ўзбекистон почтаси» АЖ вилоят филиалининг 8 нафар раҳбар ходимидан 4 нафари қониқарсиз натижа кўрсатди.
Бу ҳолат вилоят раҳбарияти, жумладан, Эркинжон Турдимов томонидан танқид остига олиниб, давлат тилида иш юритиш қонун талаби экани, унга риоя қилиш ҳар бир раҳбар ва масъул шахснинг фуқаролик бурчилиги таъкидланди.
Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Саводхонликни ошириш, раҳбар кадрларни босқичма-босқич давлат тилида иш юритиш асосларига ўқитиш ва уларни малака ошириш марказларига курсларга жалб этиш белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг