Энг билимли ўқувчиларга сенатор стипендияси берилади
Фото: "Халқ сўзи"
Олий Мажлис Сенати аъзоси Носирбек Абдуллахонов яна бир хайрли ишга қўл урди. Сенатор ташаббусига кўра, эндиликда Наманган шаҳрида академик Маҳмуд Салоҳиддинов номидаги математика фанига ихтисослаштирилган 4 - давлат умумтаълим мактабида таҳсил олаётган энг иқтидорли, билимли ўқувчиларнинг 10 нафари у томонидан тайинланган стипендия билан рағбатлантириб борилади.
Мазкур стипендия таълим даргоҳида жамоатчилик тадбирларидаги фаол иштироки, фанларни ўзлаштиришдаги илғорлиги, одоб ва ахлоқдаги намунаси билан эътироф қозониб келаётган ўқувчиларга берилиши кўзда тутилган. Ушбу шартларга тўла жавоб берган ҳар бир ўқувчига 300 минг сўмдан ажратилган сенатор стипендияси энг билимли ўқувчилар сафи кенгайиб, ёшларнинг фан чўққиларини эгаллашга иштиёқи янада ортишига хизмат қилиши шубҳасиз.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг