Эндиликда жарима балларини онлайн текшириш мумкин бўлади
Иллюстратив фото
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жарима балларини текшириш имкони яратилди. Бу ҳақда портал матбуот хизмати маълум қилди.
Эндиликда жарима баллари тўғрисидаги маълумотни Ягона портал орқали бепул ва ҳеч қандай ҳужжатларсиз онлайн олиш мумкин. Бунинг учун аризачи порталда рўйхатдан ёки аутентификациядан ўтиши керак, ундан кейин тегишли хизматни танлаб, сўров юбориши мумкин.
e-Jarimaball тизимида баллар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумот ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотлар базалари орқали автоматик равишда текширилади.
Тақдим этилган маълумотда эса тўпланган жарима бали, қабул қилинган қарор рақами, санаси ҳамда жарима бали учун Мажбурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг асос бўлувчи моддаси ва банди келтирилади.
Таъкидлаш жоиз, ЙҲХХ матбуот хизмати ҳайдовчилар жарима баллари тўғрисидаги маълумотларни «Safe ROAD YHXX» иловаси орқали ҳам кузатиб боришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 1 июндан бошлаб йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш тартиби кучга кирди. Улар фақат ЙПХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар асосида ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг