Эндиликда чет тили 1-фан бўлган йўналишларга B1 даража ҳам имтиёз беради
Эндиликда чет тили 1-фан бўлган йўналишларга B1 даража ҳам имтиёз беради. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унга кўра, фанлар мажмуасида чет тили 1-фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификат асосида амалга оширилади.
Фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда:
- B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади;
- B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади.
Шунингдек, илгари мазкур йўналишларга қабул камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг