Электроенергетик тизимларнинг режимларини таҳлили ва назарияси бўйича машҳур ўзбекистонлик академик вафот этди
Академик Носиров Темуржон Хайруллаевич 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этиш керакки, машҳур академик электроэнергетик тизимларнинг режимларини таҳлили ва назарияси бўйича йирик олим ҳисобланарди.
«Камтарин ва самимий олим электроэнергетик тизимларнинг нормал ва авария режимларини комплекс таҳлил усулларини яратиш ва умумлаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган», дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, марҳум академик 1941 йилнинг 25 июлида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида туғилган.
Шунингдек, «Ўзбекистон энергомаркази»нинг бош директори, ТошТУ энергетика факултети профессори, «Электроэнергетика» йўналишининг илмий раҳбари бўлиб ишлаган. Илмий ишлари электроэнергетика тизимларнинг турли режимлари таҳлили учун назарий умумлаштирилган моделлари ва алгоритмларига ҳамда автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизимларига бағишланганди.
«Халқ сўзи» марҳумнинг яқинлари, дўстлари ва шогирдларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг