Электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш орқали энергетика хавфсизлиги таъминланади
«Тошкент вилояти Зангиота туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–381-сон, 17.12.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Хабарда айтилишича, «EAGLERISE DEVELOPMENT HK COMPANY LIMITED» (ХХР) компанияси томонидан «Тошкент вилояти Зангиота туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш» инвестиция лойиҳаси доирасида «Mega Energy Power TECH» МЧЖ (Лойиҳа компанияси) таъсис этилган.
Қарорга кўра, лойиҳа компанияси ўз зиммасига электр энергиясини сақлаш тизими фойдаланишга кафолатланган тарзда тайёр туришини таъминлаш мажбуриятини олади.
Шунингдек, лойиҳа компанияси лойиҳа доирасида электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун электр узатиш тармоқлари ва подстанция қуради ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга топширади.
Бундан ташқари, электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари битимларга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг