Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урди. Италияликлар футболчини «Ўзбек Месси»си деб атамоқда (+видео)
Фото: Gettyimage.com
Италия пойтахтидаги «Олимпико» стадионида футбол бўйича Италия чемпионатининг 2024/2025 йилги мавсуми 2-тур учрашуви бўлиб ўтди. Унда «Рома» ва «Эмполи» клублари тўқнаш келди.
Унда «бўрилар» шармандали мағлуб бўлди. Биринчи бўлим охирида «Эмполи» ҳужумчиси Лоренсо Коломбонинг узатмасидан кейин Эммануэл Гяси боши билан тўпни дарвозага киритди. Иккинчи гол эса учрашувнинг 61-дақиқасида Коломбо пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов баҳснинг 77-дақиқасида заҳирадан майдонга тушди. 4 дақиқа ўтар-ўтмас гол муаллифи бўлди. Томмасо Балданси оширган тўпни Элдор боши билан дарвозанинг пастки ўнг бурчагига жойлаб қўйди. Қолган дақиқаларда «Рома» ҳисобда ўзгариш қила олмади ва мағлубиятга учради.
Ҳамюртимиз жуда ажойиб ўйин кўрсатди ва бу Италияда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. «Reddit» тармоғидаги муҳокамада Шомуродовни жамоа учун муҳим ўйинчи эканлигини, уни жамоа сардори қилиш яхши иш бўлишини айтган бўлса, яна бошқа фойдаланувчилар уни «Ўзбек Месси»си деб аташган.
«Эмполи» турнир жадвалида олтинчи ўринга кўтарилиб олди, «Рома» эса 15-ўринга тушиб кетди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг