Элбек Султонов Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди
Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳсларининг пара енгил атлетика спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда. Бугун, 31 август куни эркаклар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш баҳслари якунига етди.
Ушбу йўналишда стартга чиққан ўзбекистонлик Элбек Султонов 16.45 метр натижа қайд этди ва делегация ҳисобига учинчи олтин медални қўшиб қўйди.

Бу орқали Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 7 та (3 та олти, 2 та кумуш ва 2 та бронза)га етди ва умумжамоа ҳисобида 7-ўринга кўтарилиб олди.

Аввалроқ пара енгил атлетикачилар Асила Мирзаёрова ҳамда Қудратуллахон Маъруфхўжаевлар Паралимпия чемпионлигини қўлга киритган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг