Экскурсия болажонлар учун унутилмас таассуротларга бой бўлди

Юртимизда вояга етаётган ҳар бир фарзанд – келажак эгаси, халқимизнинг умиди. Уларнинг қалбида ватанпарварлик туйғусини уйғотиш, тарихий хотирани мустаҳкамлаш, аждодларимизнинг қаҳрамонлик йўлидан фахрланиш туйғусини шакллантириш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
Айнан шундай эзгу мақсадни кўзлаган ҳолда “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва “Шон-шараф” давлат музейига ташкил этилган экскурсия болажонлар учун унутилмас таассуротларга бой бўлди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, дастлаб болажонларга мажмуанинг ташқи қисми таништирилди. Майин мусиқа садолари остида ўтган саёҳат давомида болажонларга ўтмишдаги ҳаёт саҳналари, окоплар, блиндажлар ва дала ошхоналари композициялари, темир йўл вокзали, эски кутубхоналар ва тиббиёт пунктлари акс эттирилган ноёб ҳудудлари билан таништирилди.
Шундан сўнг болалар “Шон-шараф” давлат музейига йўл олдилар. Бу ерда урушнинг машаққатли кунлари ҳаётий манекенлар, ясама техникалар ва реал экспонатлар орқали жонли ифодада намойиш этилди. Ҳарбий офицерларнинг манекенлари, заҳмат чекиб меҳнат қилган жасоратли ўзбек аёли, шифокорлар, вайрона бинолар, танклар – буларнинг барчаси болажонларнинг қалбида чуқур таассурот ва унутилмас хотираларни қолдирди.
Бу экскурсия бир нарсани яна бир бор исботлади – бизнинг тарихимиз ғурурга тўла, аждодларимиз жасорат намунаси. Болажонлар ана шу жасоратдан руҳланиб, эртанги кунга ишонч билан қадам қўядилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг