Дунёдаги энг қиммат кўчалар номи эълон қилинди?
Козуэй-Бэй кўчаси, Сингапур. Фото: Гоу Чайна
Дунёдаги энг қиммат кўча деб Гонконгдаги Козуэй-Бэй топилди. Сабаби бу ерда 1 квадрат метр жойни бир йилга ижарага олиш учун 24,6 минг евро сарфлаш керак.
РБК хабарига кўра, сўнгги беш давомида мазкур мақомни Нью-Йоркдаги Бешинчи авеню эгаллаб келган эди.
Мазкур рейтинг қиммат кўчмас мулк бозорида консалтинг билан шуғулланадиган Cushman & Wakefield компанияси томонидан тузилди.
Бешинч авенюда ўртача ижара ставкаси жорий йилда кв.метр учун 28,262 минг евродан 20,733 минг. еврогача пасайди.
Учинчи ўрин Лондондаги Нью-Бонд-стрит (16,071 минг евро)га насиб этди. Ўз навбатида ушбу кўча Европадаги энг қиммат кўча мақомини сақлаб қолди.
Ушбу рўйхатнинг биринчи ўнталигидан яна қуйидагилар ўрин олган: Париждаги Елисей майдони (13,992 минг евро), Миландаги Виа Монтенаполеоне (13,5 минг евро), Токиодаги Гиндза ноҳияси (11,232 минг евро), Сиднейдаги Питт-Стрит-Молл (8882 евро), Сеулдаги Мёндон кўчаси (8364 евро), Цюрихдаги Банхофштрассе (7872 евро), Венадаги Кольмаркт кўчаси (4740 евро).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг