Дунёдаги энг қадимий нон қолдиқлари топилди
Иорданияда дунёдаги энг қадимги ноннинг тош қотган қолдиқлари топилди. Бу кулча қарийб 14500 йил аввал ёпилгани аниқланди, дейилади Reuters хабарида.
Тадқиқотчилар учун бундай топилманинг қўлга киритилиши ўзига хос совғага айланди. Яъни бу орқали одамлар қишлоқ хўжалиги ривожлангунга қадар нон ёпишни билишгани маълум бўлди. Жуда юпқа тайёрланган бундай нонлар арпа, буғдой ёки сули каби ёввойи бошоқли ўсимликлар, шунингдек, майдаланган илдиз меваларга сув қўшиб тайёрланган.
Қайд этилишича, бундай кулчалар диаметри қарийб бир метрлик тош полга ёпилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг